date

Саа: Ямал Мессига етолмайди, у Неймардек йўқ бўлиб кетади

Саа: Ямал Мессига етолмайди, у Неймардек йўқ бўлиб кетади
Манчестер Юнайтеднинг собиқ футболчиси Луи Саа Барселона вингери Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди. Саа Ямалдаги чалғитувчи омиллар ва футболга бўлган етарли даражадаги иштиёқнинг йўқлиги сабабли у Лионель Месси даражасига етолмаслигини таъкидлади.

"Ямал Мессининг даражасига етиши ва ҳаттоки ундан ошиб кетиши мумкинми? Бу, албатта, унинг учун яхши бўларди, лекин мен бунга ишонмайман.

Ямалда маҳорат бор, аммо унда Криштиану Роналду каби футболга бўлган иштиёқни кўрмаяпман. Бу йигитлар футболга жуда муккасида кетган эди.

Аммо Ямалдан ҳозирданоқ жуда кўп чалғитувчи омиллар мавжуд. Мен у Неймарга ўхшаб йўлдан адашиб кетишидан хавотирдаман.

Менинг фикримча, Неймар Ямалдан ҳам кўпроқ иқтидорли эди", - деди Саа OLBG билан суҳбатида. Маълумот учун, Ламин Ямал 2025-йилда "Олтин тўп" соврини учун овоз беришда иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саа: Ямал Мессига етолмайди, у Неймардек йўқ бўлиб кетади