
Собиқ "Реал" футболчиси Тони Кроосдан жамоанинг ҳозирги юлдузи Винисиус Жуниор ва собиқ етакчиси Криштиану Роналду орасида ким яхшироқ эканлиги ҳақида сўрашди. Кутилганидек, герман футболчиси танловини португалиялик юлдуз фойдасига амалга оширди.
"Ҳатто Винисиус ҳам Криштиануни танлаган бўларди," - деди Кроос, бу сўзлар Tportal томонидан келтирилган. Маълумот учун, Криштиану Роналду беш карра "Олтин тўп" соҳиби ҳисобланади.
У 2009-2018 йиллар давомида "Реал" сафида ўйнаган ва тўққиз мавсумда 438 учрашувда майдонга тушиб, 450 та гол урган ҳамда 131 та голли узатма берган. Ҳозир эса Криштиану Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" жамоасида фаолият олиб бормоқда.
"Реал"нинг навбатдаги ўйини 30-ноябрь куни "Жирона"га қарши Ла Лигада бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.