date

Марсело Роналду ва Винисиусни солиштирди


Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳимоячиси Марсело Винисиус Жуниор ва Криштиану Роналду ўртасида танлов қилиш сўралганда, у ватандоши Винисиусни юқори баҳолаган бўлса-да, якунда португалиялик юлдузга устунлик берди. "Винисиус ажойиб, лекин Криштиану ўзининг энг яхши даврида бутунлай бошқа даражада эди.

Уларни таққослаш қийин. Криштиану ҳаммадан устун", - деб таъкидлади Марсело Tportalга берган интервьюсида.

Криштиану Роналду 2009-2018 йилларда "Реал" сафида тўп сурган. Бу вақт давомида португалиялик футболчи 438 та ўйинда 450 та гол уришга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни "Реал" сафарда "Олимпиакос"ни 4:3 ҳисобига мағлуб этди. Ушбу ўйинда Килиан Мбаппе покер қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсело Роналду ва Винисиусни солиштирди