date

ПСЖ Маркус Рэшфордни сотиб олмайди


Барселона клуби қанот ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг Париж Сен-Жермен жамоасига ўтиши кутилмаяпти. "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган Рэшфорд бу ёзда "қизил иблислар" сафини расман тарк этиши мумкин.

Барселона футболчини 30 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиб, асосий даъвогар ҳисобланмоқда. Шунингдек, ПСЖ ҳам Рэшфордни қўлга киритмоқчи экани ҳақида миш-мишлар тарқалган, аммо Англиядаги манбалаларга кўра, бу маълумот тасдиқланмаган.

Журналист Бен Жейкобзнинг хабар беришича, француз клуби 2026-йилга келиб универсал ҳужумкор футболчини қўшмоқчи, бироқ Рэшфорд ПСЖнинг мақсадлар рўйхатида йўқ. Жорий мавсумда Маркус Рэшфорд Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа сафида 17 учрашувда 6 гол уриб, 9 голга ассистентлик қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Маркус Рэшфордни сотиб олмайди