date

Аморим ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида ихтилоф


“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим клуб эгалари билан зиддиятга юз тутиши мумкин. Indykaila News хабар беришича, португалиялик мутахассис январ ойида "элит" ярим ҳимоячини сотиб олиш талабини қўйган.

Бироқ клуб эгалари каттароқ маблағ сарфлашдан бош тортмоқда, чунки улар тез орада мураббий билан хайрлашишга мажбур бўлишлари мумкинлигини ҳисобга олишмоқда. Манбага кўра, томонлар ўртасидаги зиддият кучаймоқда ва раҳбариятнинг ярим ҳимоячини олиб келишдан бош тортиши Аморимнинг жамоани тарк этиш эҳтимолини янада оширади.

Рубен Аморим ўтган йилнинг ноябр ойида бош мураббий лавозимини эгаллаган эди. Ҳозирда жамоа Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида ўнинчи ўринда бормоқда, аммо тўртинчи ўриндаги "Астон Вилла" билан фарқ атиги уч очкони ташкил қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аморим ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида ихтилоф