date

Адриен Рабио: Модрич футболни бола каби яхши кўради


Француз ярим ҳимоячиси Адриен Рабио хорватиялик фахрий футболчи Лука Модрич ҳақида ўз фикрларини билдирди. Маълумки, Модрич "Реал"ни тарк этиб, Италия футболининг топ жамоаларидан бири "Милан" билан шартнома имзолади ва Европа футболининг яна бир юқори савияли лигасида ўзини синаб кўришга қарор қилди.

Рабио Модричнинг ўйинга бўлган иштиёқини юқори баҳолади. "У футболни бола каби яхши кўради.

Биз майдон марказида ажойиб ҳамкорликни йўлга қўйдик. Унинг ирода, меҳнатсеварлик ва 40 ёшида ҳам ғалабага интилиши мени доим ҳайратда қолдиради.

Умид қиламанки, мен ҳам 40 ёшимда шундай мотивацияга эга бўламан", - деди Рабио pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, "Милан" ҳозирда А Серияси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Адриен Рабио: Модрич футболни бола каби яхши кўради