date

Тер Штеген «Барселона»ни тарк этиши мумкин


«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши кутилмоқда. Mundo Deportivo хабарига кўра, Германиялик дарвозабон ўзгаришлар киритиш заруриятини тушуниб етган.

Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик уни асосий таркибга қайтаришни режалаштирмаяпти, бу эса 33 ёшли футболчининг яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатидан четда қолиш хавфини оширади. Мундиалда қатнашиш учун Тер Штеген янги жамоа топиши керак бўлади.

Айрим маълумотларга кўра, турк клублари унга қизиқиш билдирмоқда, аммо «Барселона» ҳали расман таклиф олгани йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тер Штеген «Барселона»ни тарк этиши мумкин