date

Думфрис “Ливерпуль”га қарши қайтади


Миланнинг “Интер” клуби ўнг қанот ҳимоячиси Дензел Думфрис келаси ой бошида жароҳатидан фориғ бўлиши кутилмоқда. 29 ёшли футболчи яқинда бўлиб ўтган “Милан” ва Мадриднинг “Атлетико” клубларига қарши учрашувларда майдонга туша олмади.

“Нерадзурри” ушбу ўйинларда мос равишда 0:1 ва 1:2 ҳисобларида мағлубиятга учради. Машҳур инсайдер Жанлука Ди Марцонинг хабарига кўра, “Интер” раҳбарияти Голландиялик футболчининг УЕФА Чемпионлар лигасининг кейинги тури доирасида “Ливерпуль”га қарши 9-декабр куни бўлиб ўтадиган ўйинга қадар сафга қайтишини кутмоқда.

Кристиан Киву бошчилигидаги жамоанинг кейинги рақиби эса “Пиза” бўлади. Ушбу учрашув Италия А Серияси доирасида 30-ноябр, якшанба куни ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Думфрис “Ливерпуль”га қарши қайтади