date

Реал Мадрид Конатени қўлга киритмоқчи


Мадриднинг "Реал" клуби "Ливерпул"нинг марказий ҳимоячиси Ибраима Конатени эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Франциялик футболчининг "қизиллар" билан шартномаси келаси ёзда якунига етади.

TEAMtalk нашрининг хабарига кўра, "Реал" раҳбарияти мавсум якундида футболчини ўз жамоасига жалб қилишига ишонмоқда. Шу билан бирга, "Ливерпул" раҳбарияти янги шартнома бўйича музокаралар жараёнидан мамнун.

Сўнгги учрашувлар "умидли" ўтган. Ибраима Конате мадридликлар учун трансфер бозоридаги устувор мақсад бўлиб қолмоқда, гарчи у жорий мавсумда унчалик ёрқин ўйин кўрсата олмаган бўлса-да.

26 ёшли футболчига "Бавария" ва "ПСЖ" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал Мадрид Конатени қўлга киритмоқчи