date

Хаби Алонсо: Мбаппе "Реал" учун жуда муҳим


Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппенинг жамоа учун аҳамияти ҳақида гапирди. Яқинда бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги "Олимпиакос"га қарши ўйинда (4:3) Мбаппе тўртта гол уриб, ҳужумдаги маҳоратини яна бир бор намойиш этди.

"Менга Килиан жамоа учун нима қилаётгани жуда ёқади. Бу фақат голлар эмас.

Унинг характери, жамоадошларга таъсири, ҳар бир кичик деталлар – буларнинг барчаси "Реал" учун жуда муҳим," - дейди испаниялик мутахассис ESPNга берган интервьюсида. 2025/2026 йилги мавсумда Мбаппе "Реал" сафида 21 ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Франциялик ҳужумчининг "Реал" билан меҳнат шартномаси 2029 йил ёзида якунланади. Унинг трансфер қиймати ҳозирда 180 миллион еврoни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо: Мбаппе "Реал" учун жуда муҳим