date

Томори: Модрич бизни ҳайратда қолдирди


Англиялик ҳимоячи Фикайо Томори Лука Модрич билан илк танишуви ҳақидаги тассуротларини ўртоқлашди. Хорватиялик фахрий "Реал"ни тарк этиб, "Милан"га ўтганидан сўнг, Томори биринчи машғулотданоқ унинг маҳоратидан ҳайратда қолганини таъкидлади.

"У келганида ҳеч ким ундан нима кутшни билмасди. Аммо биринчи машғулотдаёқ ҳаммаси ойдинлашди.

У жуда ажойиб ўйинчи", — деди Томори pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Италия клуби А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Кейинги турда "Милан" Римнинг "Лацио" жамоасига қарши баҳс олиб боради. "Милан" сўнгги бор 2022 йилда чемпионликни қўлга киритган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Томори: Модрич бизни ҳайратда қолдирди