date

Каваминга Реал Мадриддаги муаммолар ҳақида гапирди


Мадриднинг "Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуардо Каваминга жамоа ичидаги муҳит бўйича пайдо бўлган миш-мишларга жавоб қайтарди. Сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситаларида бош мураббий Хаби Алонсо ва бир нечта ўйинчилар ўртасида зиддиятлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

"Жамоамиздаги муаммолар? Бу фақат оммавий ахборот воситаларининг уйдирмаси.

Ҳозир бизнинг кийиниш хонамиз ҳеч қачон бунчалик жипс бўлмаган. Биз ғалабалар ва мураббийимиз учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", – дея изоҳ берди Каваминга таниқли журналист Фабрицио Романо орқали.

Чоршанба куни Мадрид клуби Чемпионлар Лигасида Грециянинг "Олимпиакос" жамоасини 4:3 ҳисобига мағлуб этди. Якшанба куни эса Ла Лига доирасида "Жирона"га қарши ўйин ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каваминга Реал Мадриддаги муаммолар ҳақида гапирди