
Бразилия футбол конфедерацияси президенти Самир Хауд миллий терма жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти билан янги меҳнат шартномаси имзоланиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. "Анчелотти ҳаммаси икки томоннинг келишувига боғлиқлигини айтди.
Мен узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишимизга ишонаман. Бунинг учун барча шароитлар яратилган", деди Хауд журналистлар билан суҳбат давомида.
Анчелотти ва Бразилия терма жамоаси ўртасидаги амалдаги шартнома 2026-йилги Жаҳон чемпионати якунида тугайди. Томонлар ҳамкорликни 2030-йилгача давом эттириш имконига эга.
Италиялик мутахассис жорий йилнинг май ойида "Селесао" бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди. Анчелотти бошчилигида Бразилия терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.