14:28 / 26.01.2017
6 832

«Барселона» Мессига таклиф қилган янги шартнома суммаси маълум бўлди

«Барселона» Мессига таклиф қилган янги шартнома суммаси маълум бўлди

«Барселона» ҳужумчи Лионель Мессига таклиф қилган янги шартномада қанча миқдорда маош қайд қилингани маълум бўлди.

OK Diario нашри берган хабарда айтилишича, янги шартномага кўра, Месси йилига 40 миллион евро ишлаб топади. Бу барча солиқларни олиб ташланганда тўланадиган сумма ҳисобланади.

Олдинроқ, матбуотда аргентиналик футболчига 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилинаётгани ҳақида хабар қилинганди.

Мессининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» Мессига таклиф қилган янги шартнома суммаси маълум бўлди