
“Челси” бош мураббийи Энсо Мареска жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коʻл Палмернинг майдонга қайтиши ҳақида фикр билдирди. Палмер сўнгги икки ойдан кўпроқ вақт давомида ўйинда иштирок этмаган эди.
"Палмер биринчи дақиқаларданоқ майдонга тушиб ўйнашга тайёр. У бизнинг энг яхши ўйинчимиз ва унинг қайтганидан жуда мамнунмиз.
Тўлиқ формага қайтиши учун унга бироз вақт керак бўлади. Илгари у жуда юқори даражада ўйин кўрсатган эди ва шубҳасиз, "Челси" сафида яна кучли ўйин намойиш этади.
Ҳаммамиз унинг қайтганидан бахтиёрмиз. Энг муҳими, Коʻлнинг ўзи бахтиёр – у ҳар куни машғулот ўтказишни ва ўйнашни истайди,” – деди Мареска матбуот анжуманида.
Якшанба куни “Челси” Премьер-лига доирасида “Арсенал”га қарши ўз майдонида ўйин ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.