date

ПСЖ асосий ўйинчисининг жароҳати ҳақида хабар берди


ПСЖ ўзининг расмий сайтида бир нечта футболчиларнинг ҳолати ҳақида маълумот берди. Жамоанинг асосий чап қанот ҳимоячиси Нуну Мендеш Чемпионлар лигаси доирасида "Тоттенҳем"га қарши ўйинда ўнг сонидан кичик жароҳат олди.

Португалиялик футболчи яқин кунларда даволаниш жараёнидан ўтади. Ҳимоячи Ашраф Ҳакими ва ҳужумчи Дезире Дуэ эса тикланиш бўйича индивидуал дастур асосида ишлашни давом эттирмоқда.

ПСЖ навбатдаги учрашувини шанба куни, 29-ноябрда, Франция чемпионати доирасида "Монако"га қарши сафарда ўтказади. Парижликлар Лига 1 жадвалида "Марсель" ва "Ланс"дан икки очко олдинда биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ асосий ўйинчисининг жароҳати ҳақида хабар берди