
Рафинья жароҳати сабаб деярли икки ой давомида майдонга туша олмади. Бразилиялик вингер яқинда сафга қайтди – у “Барселона”нинг сўнгги иккита ўйинида заҳирадан майдонга тушди.
"Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Рафинья ҳақида ўз фикрларини билдирди. “Мен Рафиньяни соғиндим.
У жамоанинг энг тартибли ўйинчиларидан бири. У бизнинг футбол фалсафамизга жуда мос келади ва одатда ўйинимизга ижобий таъсир кўрсатади.
У ўтиш фазаларида жуда яхши ўйнайди. Унинг ўтган мавсумдаги ажойиб ўйинлари тасодифий эмас эди – у ўзининг қай даражада яхши ўйинчи эканлигини яна бир бор исботлашни истайди.
Мен ундан буни яна кўрсатишини истайман”, – деди Флик матбуот анжуманида. “Барселона” 29-ноябрь, шанба куни Ла Лига доирасида ўз майдонида “Алавес”га қарши ўйин ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.