date

Мойес: Грилишдан тўлиқ қониқмадим


Эвертон бош мураббийи Дэвид Мойес жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жек Грилишнинг ўйин формаси ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Ўйлайманки, Грилиш ҳали янада юқори даражага кўтарилиши мумкин.

Ундан тўлиқ қониқиш ҳосил қилганимни айтиш ёлғон бўларди. Мен унинг кўпроқ голлар уришини истайман.

Жамоага кўпроқ гол келтириши керак. Агар у голли паслар узатишда давом этса, бу яхши, лекин менинг фикримча, голлар ассистлардан муҳимроқ.

Шунингдек, биз ундан мамнунмиз – у жамоамизга катта ҳисса қўшмоқда", – деди Мойес жума кунги матбуот анжумида. Шанба, 29-ноябр куни Эвертон Премьер-лиганинг уй учрашувида Ньюкаслга қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мойес: Грилишдан тўлиқ қониқмадим