
"Челси" Чемпионлар лигасида "Барселона"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва энди Премьер-лигада "Арсенал"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа бош мураббийи Энсо Мареска бўлажак учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Меналлақачон айтган эдим, бизни яна бир муҳим ўйин кутмоқда. Биз "Барселона"ни ютдик, бу жуда ёқимли ҳис бўлди.
Кейинги ўйин муҳимроқми? Билмайман.
Ҳар бир ўйин муҳим. Албатта, "Барселона" ёки "Арсенал" каби жамоаларни мағлуб этиш ёқимли, лекин барибир улар учун ҳам бошқа ғалабалар каби уч очко берилади.
Биз "Арсенал"ни мағлуб этиш учун бор кучимизни ишга соламиз, кейин кўрамиз", - деди Мареска матбуот анжуманида. "Челси" ва "Арсенал" ўртасидаги дерби 30-ноябрь куни Москва вақти билан соат 19:30да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.