date

Серхио Рамос Европа футболига қайтади


Ҳимоячи Серхио Рамос феврал ойидан бери Мексиканинг “Монтеррей” жамоасида тўп сурмоқда. 39 ёшли футболчининг шартномаси декабр ойининг охирги кунида якунланади ва, эҳтимол, узайтирилмайди.

Goal портали El Chiringuito дастури ва AS нашрига таяниб хабар беришича, Рамос Европага қайтишни режалаштирмоқда. У бунга оилавий сабаблари ва жаҳон чемпионати арафасида Испания терма жамоасига қайтиш истаги сабаб бўлмоқда.

Серхио Рамос учун эҳтимолий жамоалар сифатида Италия “Рома”си, Германия “Байер”и ва Франция “Марсель”и номи тилга олинмоқда. Март ойида Рамос 40 ёшни қарши олади.

Transfermarkt портали футболчининг қийматини 1 миллион евро деб баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Серхио Рамос Европа футболига қайтади