
“Бавария” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Барселона”га қарши кечадиган учрашувида жамоасининг асосий вазифаларидан бири Лионель Мессига ўйин бермаслик бўлишини маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.
“Мен Мессининг ўйинларидан роҳатланар эдим, энди эса ундан зарар кўришим мумкин. Биз ҳимояда Мессига ўйин бермасликнинг энг яхши йўлини танлашга ҳаракат қиламиз. Ҳозирда “Бавария” мураббийи бўлишимга ҳам аввал “Барселона”ни бошқарганим сабаб бўлган. Мен Мюнхенда бахтлиман”, – дейди Гвардиола.
Маълумот учун, “Барселона” ҳамда “Бавария” ўртасидаги илк учрашув 5 май куни Ноу Кампда бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви 13 май кунига белгиланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг