Ла Лига, 14-тур: «Хетафе» ўз уйида «Эльче»ни таслим қилди

Испания чемпионатининг 14-туридаги илк учрашув жума оқшомида бўлиб ўтди. Унда "Хетафе" ўз майдонида "Эльче"ни қабул қилди.
Мезбонлар тўпни кўп назорат қилмаган бўлса-да, ҳужумларни самарали якунлашда устунлик қилди. Учрашувнинг 56-дақиқасида Мауро Арамбарри ҳисобни очди ва бу гол ўйиндаги ягона гол бўлиб қолди.
Якунда таблодаги 1:0 ҳисоб ўзгармай қолди. "Хетафе" ушбу ғалаба билан уч очкони қўлга киритиб, еттинчи ўринда қолган ҳолда Европа мусобақалари зонасига яқинлашди.
"Эльче" эса 12-ўриндан жой олди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг