Манчестер Юнайтед Тони билан шартнома имзоламайди

Ал-Аҳли ҳужумчиси Иван Тони "Манчестер Юнайтед" сафига қўшилмайди. Бу ҳақда Teamtalk нашри хабар бермоқда.
Манбаларига кўра, "қизил иблислар" Бенямин Шешконинг жароҳатига қарамай, Тони билан шартнома имзолашни режалаштирмаяпти. Клуб ҳужум чизиғида Матеус Куняга ишонч билдиришни мақсад қилган.
2025/2026-йилги мавсумда Тони 18 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган. Иван Тонининг "Ал-Аҳли" билан шартномаси 2028-йил ёзигача давом этади.
Ҳужумчининг трансфер нархи 25 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг