
Беш карра "Олтин тўп" соҳиби, португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду АҚШнинг Оқ уйига ташриф буюрди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
40 ёшли футболчи, айни пайтда Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клуби аъзоси, АҚШ президенти Дональд Трамп билан кечки овқатда учрашди ва унинг ўғли, 19 ёшли Баррон Трамп билан танишди. "Криштиану ва Баррон танишишди.
Менга кўринишидан, ўғлим энди мени янада кўпроқ ҳурмат қилади, чунки уни Роналду билан таништирдим", – деди АҚШ президенти. Эслатиб ўтамиз, Криштиану 2023-йил январ ойида Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтган эди.
Португалиялик ва "Ал-Наср" ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2027-йил июн охирида тугайди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.