79 ёшида Билли Бондс вафот этди

79 ёшида Билли Бондс вафот этди

79 ёшида Билли Бондс вафот этди
Лондоннинг "Вест Хем" клуби ўз тарихидаги ёрқин саҳифалардан бирини йўқотди — клуб рамзига айланган Билли Бондс 79 ёшида вафот этди. Ушбу қайғули хабарни клуб матбуот хизмати эълон қилди.

Бондс 1967-йилдан бошлаб 21 йил давомида "молотобозлар" сафида 799 та ўйин ўтказган. У икки марта Англия Кубогини қўлга киритган.

1990-йиллар бошида клуб бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган, гарчи у бу лавозимда катта ютуқларга эриша олмаган бўлса ҳам, 1992-йилда "Вест Хем" Англия Премьер-лигасидан тушиб кетганидан сўнг, айнан у уни яна юқори лигага қайтаришга муваффақ бўлган. Ҳозирда "Вест Хем" Англия чемпионати турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар