date

Каррагер «Челси» ва «Арсенал» ўйинини шарҳлади


«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер якшанба кунги «Челси» ва «Арсенал» ўртасидаги учрашув юзасидан фикр билдирди. Лондоннинг икки гранд жамоаси ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобига дуранг билан якунланди.

«Челси» 38-дақиқада Мойсес Кайседонинг қизил карточка олиши сабаб майдонда бир ўйинчи кам бўлиб қолди, аммо бу ҳолат Трево Чалобага 48-дақиқада ҳисобни очишга тўсқинлик қилмади. Меҳмонлар эса 59-дақиқада Микел Меринонинг голи билан жавоб қайтарди.

«Менимча, биз «Арсенал»ни унчалик ишончли ўйин кўрсатмаганлиги учун танқид қилиш эмас, аксинча, «Челси»ни мақташимиз керак. Жамоа ўнта футболчи билан ажойиб ўйин кўрсатди», – дея таъкидлади Sky Sports эксперти ўйин якунида.

«Челси» айни дамда АПЛ турнир жадвалида 24 очко билан учинчи ўринда бормоқда. «Арсенал» эса 30 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каррагер «Челси» ва «Арсенал» ўйинини шарҳлади