
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг сўнгги ўйинлардаги ўйин даражасидан қониқмагани маълум бўлди. Шанба куни «кўк-анорранглилар» «Алавес»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса-да, немис мутахассиси жамоа ўз имкониятларини тўлиқ намойиш эта олмаганини таъкидлади.
Diario Sport хабарига кўра, Флик ўйиндан кейин жуда хафа бўлган ва «Барселона» кутилган даражада ўйнамаётганини айтган. Мураббий жамоанинг вақт ўтиши билан яхшиланишига ишончини билдирган, аммо ҳозирги вазиятнинг қийинлигини ҳам яхши тушунади.
Жамоа 2-декабр, сешанба куни Ла Лиганинг 15-турида «Атлетико Мадрид»га қарши муҳим ўйинда майдонга тушади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.