
“Ливерпул”нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер “Вест Хем”га қарши ўйинда Флориан Вирцнинг ҳаракатларига баҳо берди. “Қизиллар” муваффақиятсизликлар сериясига нуқта қўйиб, “Вест Хем”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Германиялик юлдуз ярим ҳимоячи 75 дақиқа майдонда бўлди. У гол урмаган ва голли узатма бермаган бўлса-да, Каррагернинг фикрича, у жуда яхши ўйин кўрсатди.
“Вест Хем”га қарши ўйин Вирц учун “Ливерпул”даги энг яхши ўйин бўлди”, – дея Каррагернинг сўзларини келтиради “The Touchline”. Флориан Вирц жорий ёзда Леверкузеннинг “Байер” клубидан 125 миллион евро эвазига сотиб олинган эди.
Бироқ қиммат трансферга қарамай, Вирц АПЛ доирасидаги 12 учрашувда ҳали гол урмаган ва ассистентлик қилмаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.