
Испания чемпионати 14-турида «Реал Мадрид» яна очко йўқотди. Хаби Алонсо жамоаси Каталонияга сафарда «Жирона»га қарши майдонга тушиб, қаторасига учинчи марта дурангга рози бўлди. Уй эгалари сониялар тугаётган пайтда жуда чиройли зарба билан ҳисобни очди, мадридликлар эса Мбаппенинг аниқ ижро этган пеналтиси орқали жавоб қайтаришди.
Беллашувда қарши ҳужумлар, ўткир вазиятлар, юқори суръат ва қатъият етарли бўлди, аммо «Реал» учун ғалаба яна амалга ошмади. Каталонияда йўқотилган икки очко мадридликларни турнирдaги етакчиликдан маҳрум қилди — жамоа 33 очко билан иккинчи ўринда қолди. Ҳозирча биринчи поғона «Барселона» ихтиёрида (34 очко). «Жирона» эса мавсумни қийин бошлаётган жамоалар орасида — улар 12 очко билан 18-ўринда.
Ўйин «Монтивилли» стадионида 30 ноябр куни бўлиб ўтди. Учрашувнинг энг ёрқин лаҳзаларидан бири Оунаҳининг биринчи тайм охирида узоқ масофадан йўллаган муштумдек зарбаси бўлди. Иккинчи бўлимда эса Мбаппе пеналтидан ҳисобни тенглаштирди.
«Реал» захирасида кўп вариант бўлса-да, ўйин ритмини ўзгартира олмагани сезилди. Каталон клуби ҳам жиддий қаршилик кўрсатди, айниқса дарвозабон Гассанига бир неча хавфли зарбаларни қайтаришда муҳим рол ўйнади.
Ла Лига. 14-тур.
Жирона — Реал 1:1
Голлар: Оунаҳи (45) — Мбаппе (67, пеналти)
Жирона: Гассанига, Ринкон (72), Ванат (83), Рейс, Витцел, Мартинес, Морено, Оунаҳи (83), Хил (72), Циганков (72), Асприлла (72).
Реал: Куртуа, Трент (90), Рюдигер, Милитао, Фран Гарсия (90), Чуамени (72), Беллингҳем, Гулер (46), Валверде, Мбаппе, Винисиус.
Огоҳлантиришлар: Гассанига (42), Оунаҳи (59), Ванат (74)
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.