Тео Уолкотт Рисс Жеймсни мақтади

Арсеналнинг собиқ футболчиси Тео Уолкотт Челси сардори Рисс Жеймснинг ютуқларини юқори баҳолади. Мовийларнинг ўнг қанот ҳимоячиси, ярим ҳимоя позициясида ўйнаб, якшанба куниги дербида Арсеналга қарши ўйинда ўзини кўрсатди.
У голли пас берди ва учрашув 1:1 ҳисобига якунланди. "Мени Жеймснинг шахсий ривожи ҳақиқатдан ҳам қувонтирмоқда – унда лидерлик фазилатлари яққол сезилади.
Олдинроқ одамлар уни жамоа сардори бўлишга лойиқми, деб сўрашганди. Арсеналга қарши ўйинда у бу мақомга ҳақли эканлигини исботлади", – деди Уолкотт Sky Sports билан суҳбатда ўйиндан сўнг.
Челси кейинги ўйинини чоршанба куни Лидсга қарши ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг