date

Старридж: "Челси" 10 киши билан ажойиб ўйнади

Старридж: "Челси" 10 киши билан ажойиб ўйнади
Собиқ "Челси" футболчиси Даниэль Старридж жамоанинг "Арсенал"га қарши ўйини (1:1) ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Кўклар" "канонирлар" билан очколарни бўлишди, гарчи 38-дақиқада Мойзес Кайседонинг майдондан четлатилиши сабаб бир киши кам қолганди.

"Челси" деярли 60 дақиқа давомида 10 киши бўлиб ўйнади, бироқ ҳимояда жуда яхши ҳаракат қилди. Жамоа ўз вазифасини аъло даражада бажарди.

Бу ажойиб ўйин бўлди. "Челси" футболчилари ўз чиқишлари билан фахрланишлари мумкин", – деди Старридж Sky Sports телеканалига берган интервьюсида Лондон дербиси якунларини сарҳисоб қилар экан.

Энсо Маресканинг жамоаси АПЛ жадвалида 24 очко билан учинчи ўринда бормоқда. "Манчестер Сити" (25) ва "Арсенал" (30) улардан юқорида жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Старридж: "Челси" 10 киши билан ажойиб ўйнади