date

Мареска жамоасининг "Арсенал"га қарши ўйинини қандай баҳолади?

Мареска жамоасининг "Арсенал"га қарши ўйинини қандай баҳолади?

“Челси” бош мураббийи Энцо Мареска Лондон дербисида “Арсенал”га қарши майдонга тушган шогирдларининг ўйинидан мамнун эканини таъкидлади. Учрашув якуни 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди, аммо бунда “кўклар” 45-дақиқалар атрофида Мойзес Кайседо майдондан четлатилганидан кейин ярим ўйинни 10 киши билан ўтказганини ҳисобга олганда, натижа янада қадрли кўринади.

Маресканинг сўзларига кўра, бу беллашув жамоанинг қай даражада тўғри йўлда эканини яна бир бор намойиш қилди.

“Мен ҳар доим бир гапни айтаман — биз ўзига хос, жозибали футбол кўрсатишга интиляпмиз. Биринчи бўлимда тўлиқ таркиб билан ҳаракат қилган пайтларимизда рақибдан анча устун эдик. Кайседонинг қизил карточкасидан кейин эса вазият кескин ўзгарди, лекин барибир жамоа руҳан синиб тушмади”, — дейди мураббий.

Унинг айтишича, “Челси” зарур бўлган тактик ҳолларни топишга ҳаракат қилган ва Мало Гюсто ҳамда Эстевао орқали қанотлардаги бўш зоналардан фойдаланишга уринган.

“Албатта, ғалаба қозонмаганимиз ёқимсиз. Лекин бугун хурсанд бўлишимиз учун етарли асослар бор. Охирги мавсум билан солиштирсак, биз кучлироқмиз. Февраль–март ойларига бориб, қайси ўринда эканимизни кўрамиз ва шунга яраша янги мақсадлар белгилаймиз”, — деб қўшимча қилди Мареска.

Лондон дербисидаги бу дуранг “Челси”нинг характерини, интилишини ва енгилмас кайфиятини яна бир бор намоён қилди. Мухлислар учун эса жамоа мавсумнинг энг муҳим палласига яхши руҳда кириб боряпти, деган ишонч пайдо бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мареска жамоасининг "Арсенал"га қарши ўйинини қандай баҳолади?