date

Вальдано: “Реал” Мбаппега ҳаддан зиёд таяниб қоляпти

Вальдано: “Реал” Мбаппега ҳаддан зиёд таяниб қоляпти

“Реал”нинг афсонасига айланган собиқ футболчи ва мутахассис Хорхе Вальдано клубнинг бу мавсумдаги ҳолати ҳақида кескин, бироқ ҳаққоний фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, Мадрид гранди жорий мавсумда Килиан Мбаппега ортиқча суянаётгани аллақачон кўриниб қолган.

26 ёшли француз юлдузи сўнгги турда “Жирона”га қарши 1:1 ҳисобидаги баҳсда мадридликларни мағлубиятдан қутқариб қолди. У пенальтини аниқ ижро этиб, жамоаси учун ҳал қилувчи голни урди ва Ла Лига тўпурарлар рўйхатидаги етакчилигини янада мустаҳкамлади.

Вальдано бу борада Madrid Universal нашрига қуйидаги фикрларни билдирди:

“Ҳар бир мухлис ва мутахассис ўз-ўзига битта саволни бериши керак: ‘Агар Мбаппе бўлмаганида, “Реал” бу мавсумда қаерда турган бўларди?’ Бу саволнинг ўзи жавобни англатиб турибди”, — дейди аргентиналик мутахассис.

Ҳақиқат шундаки, Хаби Алонсо қўл остида Мбаппе ҳозирги кунда жамоанинг деярли ягона доимий гол урувчисига айланган. Франциялик ҳужумчи мавсумнинг барча турнирларида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 3 та ассист қайд этди. Бу кўрсаткичлар жамоа ҳали ҳам юқори поғоналарда туришига асосий сабаблардан бири бўлиб турибди.

Бироқ Вальдано фикрича, бу даражада бир ўйинчига боғланиб қолиш элита клублар учун хавфли тенденция. Мадрид жамоаси мавсум узаяр экан, ҳужумдаги вариантлар кўламини кенгайтириши, жамоавий ўйиндаги юкни ягона футболчининг елкасига ортиқча юклаб қўймаслиги керак.

Мбаппени тўхтатиб бўлмас формада эканлиги “Реал” учун фахр, аммо жамоа ўйинидаги қўшимча ижодкорлик ва турлиликка бўлган эҳтиёж ҳам сезилиб турибди. Мадридликлар олдидаги энг катта вазифалардан бири айнан шу бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Вальдано: “Реал” Мбаппега ҳаддан зиёд таяниб қоляпти