date

Флик Араухо ҳақида ғалати баёнот берди

Флик Араухо ҳақида ғалати баёнот берди
Ҳимоячи Рональд Араухо яқинда Чемпионлар лигасида "Челси"га қарши ўйинда майдондан четлатилган эди. Матбуотда уругвайлик футболчининг бу вазиятни оғир қабул қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Дам олиш кунлари Араухо Ла Лигада "Алавес"га қарши ўйинда қатнашмади, бу ҳолатни бош мураббий Ханс-Дитер Флик футболчининг ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолари билан изоҳлаган эди. Бироқ энди немис мутахассиси ғалати баёнот берди – Араухо шахсий муаммолари туфайли ўйинга тайёр эмас.

"Рональд ўйинга тайёр эмас. Бу шахсий вазият, ва мен бу ҳақда кўпроқ маълумот бермоқчи эмасман.

Сизлардан унинг ҳолатини ҳурмат қилишни сўрайман. Ҳозирча айтадиган гапим шу," – деди Флик душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

"Барселона" сешанба куни "Атлетико"ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик Араухо ҳақида ғалати баёнот берди