
Айнтрахтнинг чап қанот ҳимоячиси Натаниел Браун фаолиятини Барселонада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, футболчини Манчестер Юнайтед ҳам яқиндан кузатмоқда. Айнтрахт раҳбарияти Браунни келаси ёзда жамоада сақлаб қолиш қийин бўлишини англаган, аммо футболчини сотиш орқали клуб 60-70 миллион евро даромад олишни режалаштирмоқда.
Жорий мавсумда 22 ёшли Браун барча мусобақаларда 18 ўйинда майдонга тушиб, бир гол ва уч голли узатмага муаллифлик қилган. Ҳимоячининг Айнтрахт билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача тузилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.