
Ҳимоячи Серхио Рамос 2026-йилги Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси сафида иштирок этишни мақсад қилган. 39 ёшли футболчи мусобақада қатнашиш учун қишки трансфер ойнасида Европанинг нуфузли клубига қайтишга умид қилмоқда.
Рамоснинг агентлари футболчини бир неча клубларга таклиф қилмоқда. Улар орасида Италия Серия А гранди ҳисобланган "Милан" ҳам бор.
Бу ҳақда MilanNews хабар берди. Агар Рамос "Милан"га ўтса, у собиқ жамоадоши Лука Модрич билан бир жамоада яна бирлашиши мумкин.
Улар илгари "Реал Мадрид" сафида бирга ўйнашган. Серхио Рамос қишки трансфер ойнасида эркин агент сифатида бошқа клубга ўтиши мумкин.
Бироқ унинг Мексика "Монтеррей" клуби билан тузган шартномаси 2025-йил охиригача амалда қолади. Аввалроқ Рамоснинг "Реал Мадрид"га қайтишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" ҳозирда Серия А турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.