date

Икки дарвозабон 'Манчестер Сити'дан кетмоқчи


'Манчестер Сити' дарвозабонлари Жеймс Траффорд ва Штефан Ортега қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Жек Гоган хабар берди.

Траффорд ёзда ижарадан ('Бёрнли' клубидан) қайтгач, унга биринчи рақамли дарвозабон ўрни ваъда қилинган эди. Бироқ, кейинчалик клуб Жанлуижи Доннаруммани ўз сафига қўшиб олди.

Жорий мавсумда 23 ёшли Траффорд барча мусобақаларда олти та ўйинда майдонга тушди, етти гол ўтказиб юборди ва икки бор дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 33 ёшли Ортега эса ҳали бирорта ҳам ўйинда қатнашмади.

13 турдан сўнг 'Манчестер Сити' Премьер-лигада 25 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икки дарвозабон 'Манчестер Сити'дан кетмоқчи