
Миср терма жамоаси юлдузи Муҳаммад Салах Африка Кубогига тайёргарлик кўриш учун дастлабки таркибга киритилди. Турнир 21-декабрь куни бошланиб, 18-январга қадар давом этади.
Бироқ «Ливерпул» етакчиси мусобақадан анча олдин жамоасини тарк этиши мумкин, чунки ФИФА қоидаларига кўра, футболчилар турнир бошланишидан тахминан икки ҳафта аввал миллий жамоаларга қўшилиши керак. Миср терма жамоаси Африка Кубоги олдидан йиғин ўтказишни режалаштирган.
14-декабрь куни улар Нигерия билан назорат учрашуви ўтказади, шундан сўнг, 17-декабрь куни жамоа Марокашга йўл олади ва тайёргарликни якунлайди. Шу билан бирга, Liverpool Echo нашрининг ёзишича, «Ливерпул» клуби 33 ёшли вингерни ҳеч бўлмаса 13-декабрь куни «Брайтон»га қарши ўйинга қадар сақлаб қолишни хоҳламоқда.
Муҳаммад Салах АПЛ доирасидаги камида учта ўйинни ўтказиб юбораши аниқ. Агар Миср терма жамоаси турнирда узоқ масофага етиб борса, футболчи жами саккизта ўйинда иштирок эта олмаслиги мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.