
Норвегиялик вингер, "РБ Лейпциг" ўйинчиси Антонио Нуса Европа клубларининг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, "Барселона", "Интер", "Наполи", "Рома", "Тоттенҳем" ва "Ливерпуль" каби клублар ушбу ёш иқтидорни ўз сафига қўшишни истамоқда. 20 ёшли Нуса 2024 йилнинг ёзида "РБ Лейпциг"га қўшилган.
Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта гол урган ва бир марта голли узатма амалга оширган. Немис клубидаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Трансфермаркт мутахассислари футболчини 28 миллион еврога баҳоламоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.