
Испания чемпионатининг 14-тур ўйинлари душанба куни Мадридда якунланди. Унда "Райо Вальекано" ва "Валенсия" жамоалари куч синашди.
Биринчи бўлимда ташаббус мезбонлар томонида бўлди. Учрашувнинг 37-дақиқасида "Райо Вальекано" ҳисобни очди.
Бурчак тўпи ижросидан сўнг ўнг қанотдан узатма амалга оширилди ва Мендининг аниқ зарбаси голга айланди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарида "Валенсия" ҳисобни тенглаштиришга эришди.
Мезбонларнинг жарима майдонида тўп тўхтаб қолди ва Диего Лопес зарба берди. Рикошет туфайли дарвозабон чалғиб қолди ва тўп дарвозага кириб кетди.
Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди ва жамоалар очколарни бўлишиб олди. Мадридлик "ари"лар Ла Лигада 9-ўринда, "кўршапалаклар" эса 15-ўринда бормоқда.
Бу икки жамоа ўртасида бор-йўғи уч очко фарқ мавжуд. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.