
Франциянинг "Лилль" футбол жамоаси Европа Лигаси доирасидаги навбатдаги учрашувини Швейцариянинг "Йонг Бойс" жамоасига қарши ўтказади. Ўйин Берн шаҳрида бўлиб ўтади, аммо Францияда бу учрашув эфирга узатилмайди.
Бу ҳақда турнирни трансляция қилиш ҳуқуқига эга бўлган Canal+ телеканали расмий равишда эълон қилди. Бунга сабаб сифатида "Йонг Бойс" футбол жамоасининг либосларида жойлашган трейдинг компанияси Plus500 рекламасининг Францияда тақиқлангани кўрсатилмоқда.
Ушбу компания 2016-йилдан бери "қора рўйхат"га киритилган бўлиб, у ерда реклама қилиш ман этилган. Натижада, бу ҳолат нафақат молиявий хавфдан ҳимояланишга интилаётган инвесторларни, балки футбол ишқибозларини ҳам чеклади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.