
Аргентина терма жамоаси ва Миланнинг "Интер" клуби сардори Лаутаро Мартинес жамоанинг янги бош мураббийи Кристиан Киву билан муносабатлари ҳақида сўзлаб берди. Румин мутахассис Симоне Индзагини ўрнига жамоани бошқаришни бошлади ва Лаутаро билан ўзаро яхши муносабатлар ўрнатишга муваффақ бўлди.
"Бизнинг муносабатларимиз жуда ажойиб, биз ҳар куни бир неча марта суҳбатлашамиз. Киву мени қучоқлашни яхши кўради – ҳатто рафиқамдан ҳам кўпроқ!
Ҳақиқатан ҳам, бизнинг ҳамкорлигимиз жуда яхши бошланганидан хурсандман", – дейди Лаутаро Мартинес fcinter1908.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, аргентиналик ҳужумчи 2018 йилдан буён Миланнинг "Интер" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.