
Англия Премьер Лигасининг 13-турида “Манчестер Сити” “Лидс”ни 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритди. Бу ғалаба уларнинг чемпионлик учун курашдаги асосий рақобатчилари — “Арсенал” ва “Челси”га нисбатан катта аҳамиятга эга бўлди, чунки “Арсенал” ва “Челси” ўзаро 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди.
Энди “Манчестер Сити”нинг навбатдаги турдаги тўқнашуви “Фулхэм”га қарши бўлади. Бу учрашувда “Шаҳарликлар” уч очко учун майдонга тушади. Бир неча манбаларга кўра, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Лидс”га қарши ўйиндаги камчиликларни инобатга олиб, таркибда баъзи ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда. Бу ўзгаришлар Абдуқодир Ҳусановга ҳам дахлдор.
“Фулхэм”га қарши ўйинда Хосеп Гвардиола таркибни ўзгартиришни истаб, Райан Шерки ва Абдуқодир Ҳусановни бошланғич таркибда туширишни режалаштирмоқда. Матеуш Нуньеснинг “Лидс”га қарши муваффақиятсиз ўйинидан сўнг, Абдуқодир Ҳусанов ҳимоянинг ўнг қанотида португалиялик футболчини алмаштиради.
INKL.COM сайти ҳам, шу билан бирга, “Манчестер Сити”нинг тахминий таркибини тақдим этди:
Жанлуижи Доннарумма — дарвозабон
Абдуқодир Ҳусанов — ҳимоянинг ўнг қаноти
Рубен Диас ва Йошко Гвардиол — марказий ҳимоя
Нико О’Райли — чап қанот ҳимояси
Нико Гонсалес, Тижани Рейндерс ва Фил Фоден — ярим ҳимоячилар
Жереми Доку ва Эрлинг Холанд — ҳужумчилар
Бу таркиб “Фулхэм”га қарши яхши натижа олиш учун мақсадга мувофиқ, деб ҳисобланмоқда.
“Фулхэм” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги ўйин 2 декабрдан 3 декабрга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан тунги соат 00:30 да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.