date

Франк Викториоини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда

Франк Викториоини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда
Тоттенхэм дарвозабони Гульельмо Викторио Фулхэмга қарши ўйинда йўл қўйилган хатолик туфайли танқидларга учради. Аммо жамоа бош мураббийи Томас Франк яна футболчини қўллаб-қувватлашини билдирди.

"Вик ажойиб. Унинг характери ҳар жиҳатдан мукаммал.

Ҳаммаси ўйинчи ўзини кунма-кун қандай тутишига боғлиқ – яхши дамларда ҳам, қийин пайтларда ҳам. Бу борада у ниҳоятда барқарор.

Ҳаммамиз биламизки, футбол майдонида ҳам, ундан ташқарида ҳам ҳар ким хато қилиши мумкин. Викториоининг бундай вазиятларда ўзини қандай тутаётгани мени жуда ҳайратга солади.

У муваффақиятсизликларни енгишда яхши натижа кўрсатмоқда деб ўйлайман", – деди Франк матбуот анжуманида. Эслатиб ўтамиз, Тоттенхэм ўз майдонида Фулхэмга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Франк Викториоини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда