date

Гави Барселона машғулотларида кўринди

Гави Барселона машғулотларида кўринди
Испаниянинг "Барселона" клуби Ла Лига доирасидаги муҳим "Атлетико Мадрид" жамоасига қарши ўйинга тайёргарликни якунлади. Учрашув 2-декабрь куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.

Диqqatга сазовор жиҳати шундаки, машғулотларда илгари тизза менискдан жароҳат олган марказий ярим ҳимоячи Гави майдонда кўринди. Ҳозирда Гави индивидуал реабилитация дастуридан ўтмоқда, бу жараён унинг тиззаси қандай ҳолатда бўлишига боғлиқ равишда давом эттирилади.

Футболчининг таянчсиз, яъни қўлтиғи билан юрмасдан кўриниш бериши унинг тикланиш жараёни тўғри йўналишда эканидан дарак беради, деб хабар беради sport.es. Шифокорлар менискни олиб ташлаш ўрнига уни тиклашга қарор қилишди, бу эса келажакда тиззадаги жиддий муаммоларни олдини олишга қаратилган.

Гави майдонга тахминан февраль охири ёки март бошларида қайтиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гави Барселона машғулотларида кўринди