date

Франк: Бизга вақт керак

Франк: Бизга вақт керак
“Тоттенхем” бош мураббийи Томас Франк жамоанинг салбий натижалари ҳақида ўз фикрларини билдирди. Ўтган дам олиш кунлари “шпорлар” ўз майдонида “Фулхем”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, АПЛ турнир жадвалида 12-ўринга тушиб кетди.

“Биз кеча ва бугун йиғилишлар ўтказдик. Кеча “Фулхем”га қарши ўйинни таҳлил қилдик, бугун эса “Ньюкасл”га қарши учрашувни муҳокама қилдик.

Эртага ҳам йиғилишларимиз давом этади. Мен бошиданоқ жамоани барча мусобақаларда рақобатбардош ҳолда сақлаб қолишга қаратилган барқарор тизимни қурмоқчи эканлигимни айтганман.

Ўтган мавсумдан сўнг таркибимиз ҳали ўрганиш жараёнида. Ҳозирги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этяпмиз ва икки йўналишда рақобатлашиш жисмоний ва руҳий жиҳатдан кўникishni талаб қилади.

Биз самарали ишлайдиган тўғри формулани изламоқдамиз. Мен таркибни ротация қилишга мажбурман, чунки янгилик ва юқори интенсивликни сақлаш муҳим.

Олдимизда 10 кун ичида тўртта ажойиб учрашув бор. Таркибимиз бошқа жамоаларга қараганда бундай ритмга камроқ мослашган.

Аммо бу муаммо эмас – биз ўрганмоқдамиз”, — деди Франк матбуот анжуманида. Сешанба куни “Тоттенхем” АПЛ доирасида “Ньюкасл”га қарши сафар ўйинини ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Франк: Бизга вақт керак