
Германиялик дарвозабон Марк-Андре тер Штеген Каталониянинг «Барселона» жамоаси билан умумий машғулотларга қайтди. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Романо хабарига кўра, 33 ёшли дарвозабонга бир неча клуб қизиқиш билдирмоқда. Тер Штеген жорий мавсумда «кўк-анорранглилар» сафида ҳали бирорта ўйин ўтказмаган ва асосий таркибдаги ўрнини йўқотган.
Шу сабабли унинг январ ойида янги жамоага ўтиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Дарвозабоннинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган бўлиб, футболчининг бозор қиймати 8 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.