
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Фил Фоденнинг келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди. “Фил – ўзгача футболчи.
Умид қиламанки, у бутун фаолиятини “Манчестер Сити”да ўтказади. Келажакда у жамоанинг сардори бўлиши мумкин.
Майдонда у доимо етакчи бўлиб, масъулиятни ўз зиммасига олади. Фоден ажойиб харизмага эга,” – деди испаниялик мутахассис клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.
2025/2026-йилги мавсумда ҳужумкор ярим ҳимоячи “Манчестер Сити” сафида 17 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.