
Барселона спорт директори Деку жамоа ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Рэшфорд Барселонада бахтиёр.
Маркус фантастик футболчи. У Манчестер Юнайтеддаги авлодлар алмашинуви туфайли қийинчиликларга дуч келди.
Бу унга осон бўлмади. Муҳим ўйинчи бўлганингда, катта масъулиятни ҳис қиласан", — деди Деку Times Sport нашрига.
Ёзги трансферлар ойнасида Барселона Рэшфордни мавсум охирига қадар Манчестер Юнайтеддан ижарага олган, шунингдек, уни 30 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Каталонияликлар сафида у барча мусобақаларда 18 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 9 та голли пас берди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.