
Борнмутнинг қанот ҳужумчиси Антуан Семеньё Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоаси трансфер рўйхатига киритилган. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, "Тоттенхэм" Семеньёга қизиқиш билдирмоқда, бироқ "Манчестер Сити" ёки "Ливерпул" каби кучли рақобатчилар билан курашишдан хавотирда. Клуб вакиллари, футболчининг ўзи "Тоттенхэм"га ўтишни исташ-истамаслигини билмасдан туриб, ҳеч қандай ҳаракат қилишни режалаштирмаяпти.
Улар Эберечи Эзе билан содир бўлган вазиятнинг такрорланишини истамайди, чунки ўшанда футболчи "Арсенал"да ўйнашни хоҳлаган эди. Жорий мавсумда Семеньё барча мусобақаларда 13 ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.